Суд экспертлари махсус навбатчи автотранспорт воситасидан фойдаланиши йўлга қўйилди

    Суд экспертлари воқеа жойига чиқишда махсус навбатчи автотранспортдан фойдаланилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

    Хабарда қайд этилишича, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида фаолият юритувчи суд экспертларига воқеа содир бўлган жойга чиқиб объектларни тезкорлик билан кўздан кечириш, иш учун аҳамиятли ашёвий далилларни қидириш, аниқлаш, олиш ва тадқиқотларни олиб бориш таъминлаш мақсадида махсус навбатчи автотранспорт воситасидан фойдаланиши йўлга қўйилди.

    Суд экспертлари замонавий ускуналар билан жиҳозланган мазкур автотранспорт ёрдамида асосан суд-автотехника экспертизаси, ёнғин техник экспертизаси, суд қурилиш техникавий экспертизаси, суд-трасологик экспертизаси ҳамда одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича экспертиза тадқиқотларини ҳам ўтказа олади.

    Шунингдек, машина ичидаги жиҳозлар хулосаларни расмийлаштиришга ҳам имкон яратади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates