Тошкентда МДҲ иштирокчи давлатлари Адлия вазирлари кенгашининг 18-йиғилиши бўлиб ўтади

    Тошкентда МДҲ иштирокчи давлатлари Адлия вазирлари кенгашининг 18-йиғилиши бўлиб ўтади

    Тошкентда 17 октябрда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Адлия вазирлари кенгашининг (МДҲ АВК) 18-мажлиси бўлиб ўтади.

    Унда Беларусь, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон адлия вазирлари иштирок этади.

    Маълумот учун: МДҲ иштирокчи давлатлари Адлия вазирлари кенгаши МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 2005 йил 26 августдаги қарори билан адлия вазирликлари ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

    Адлия вазирлари кенгашининг биринчи мажлиси 2006 йил 12 апрелда Москвада бўлиб ўтган. 2006 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда Кенгаш томонидан 17 та йиғилиш ўтказилиб, 100 дан ортиқ қарор қабул қилинган.

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2019 йил 19 ноябрда Кенгаш аъзолигига кирди, 2024 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Акбар Тошқулов МДҲ иштирокчи давлатлари Адлия вазирлари кенгашига раислик қилиб келяпти.

    16 октябрда Тошкентда МДҲ АВК мажлисидан олдин экспертларнинг ишчи йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилишда Беларусь, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон адлия вазирликлари вакиллари иштирок этади.

    МДҲ АВКнинг 18-мажлиси нафақат қўшма ташаббусларни муҳокама қилиш, балки миллий даражада қабул қилинган муваффақиятли амалиётлар ва ҳуқуқий ечимлар билан ўртоқлашиш имконияти сифатида қаралмоқда. Кун тартибида Ҳамдўстлик маконида ҳуқуқий маърифат, жумладан, ёшларни ҳуқуқий тарбиялаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати сифатини ошириш, МДҲга аъзо давлатлар адлия вазирликлари ўртасида ахборот алмашишнинг ягона электрон тизимини яратиш масалаларини қамраб олган кенг кўламли масалалар ўрин олган.

    Бир қатор муҳим ташкилий масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. Хусусан, Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Адлия вазирлари кенгашидаги раислиги якунлари сарҳисоб қилинади, илгари қабул қилинган қарорлар ижросининг бориши кўриб чиқилади. Шу билан бирга, Кенгашнинг 10 та қарори, МДҲга аъзо давлатлар Адлия вазирлари кенгашининг 2025 йилга мўлжалланган асосий тадбирлар режасини имзолаш режалаштирилган.

    МДҲ АВКнинг 18-мажлиси якунлари бўйича қуйидагилар кутилмоқда:

    - МДҲ адлия вазирликларининг 2024 йилдаги ўзаро ҳамкорлиги таҳлили;

    - Кенгаш доирасида келгусидаги ҳамкорлик учун аниқ истиқболли таклифларни ишлаб чиқиш;

    - 2025 йилда ҳуқуқ ва адлия соҳасида амалий ишлар ва ўзаро ҳамкорликни белгилаш.

    Жумладан, ахборот-ҳуқуқий тизимларни ривожлантириш ва жорий этиш, адлия тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида тажриба алмашиш, МДҲга аъзо давлатлар адлия вазирликлари ўртасида ахборот алмашишнинг ягона электрон тизимини яратиш масалалари ҳам шулар жумласидандир, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates