Сўнгги 3 йилда бизнес учун юзага келиши мумкин бўлган қарийб 8 триллион сўмдан ортиқ харажатларнинг олди олинди

    Жорий йил 8 ноябрда Адлия вазирлиги АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда «Қонунчилик ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш: ислоҳотларни амалиётга татбиқ этиш» мавзусида семинар ўтказди.

    Унда адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов иштирок этиб, қонунчилик ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва ушбу йўналишдаги ислоҳотларни амалиётга татбиқ этиш масалаларига тўҳталиб ўтди.

    Таъкидлангандек, Ўзбекистонда 2021 йилда норма ижодкорлигида тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ) институти жорий этилган бўлиб, бугунги кунда ҳам қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари, ҳам амалдаги ҳужжатларнинг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, тадбиркорлик ва атроф-муҳитга таъсири баҳоланиб келяпти.

    Ушбу тизим жорий этилганлигига ҳали кўп вақт ўтмаган бўлса-да, дастлабки натижаларини бера бошлади. Хусусан, сўнгги 3 йилда қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларидан аҳоли ва тадбиркорларга мажбурият юкловчи нормалар чиқариб ташланди ҳамда бизнес учун юзага келиши мумкин бўлган қарийб 8 триллион сўмдан ортиқ харажатларнинг олди олинди.

    Шунингдек, амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш орқали ўз самарасини бермаётган нормалар бекор қилинди. Бу эса тадбиркорлик субъектларини ўртача йиллик 850 миллиард сўмдан ортиқ харажатдан халос этади.

    «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони билан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари таъсирини баҳолашнинг соддалаштирилган ва кенгайтирилган тартиби жорий этилди. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш тизими такомиллаштирилди.

    Бундан ташқари, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларига услубий ёрдам кўрсатиш, уларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб бориш мақсадида вазирлик ҳузурида Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти ташкил этилган.

    Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликда давлат органларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашга масъул ходимларининг билим ва малакаларини оширишга қаратилган 10 та модулдан иборат Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ўқув қўлланма ишлаб чиқилган. Унда ТСТБга оид барча масалалар содда ва равон тилда тушунтириб берилган. Семинар доирасида ушбу қўлланманинг тақдимоти ҳам ўтказилди.

    Адлия вазирлиги матбуот хизмати.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates