Эндиликда ўқувчилар аниқ мезонлар асосида баҳоланади

    Таълим 29 июл 2020 5180

    «Умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастурининг баҳолаш компоненти» мавзусидаги онлайн ўқув семинари якунланди.

    Халқаро эксперт Метю Голди-Скотт тренерлигида 7 кун давом этган семинарда қатнашган мутахассислар ўқувчилар натижаларини баҳолаш бўйича малака оширишди.

    Семинарнинг сўнги кунида Миллий ўқув дастурининг баҳолаш компонентини ишлаб чиқиш бўйича келгуси қадамлар белгилаб олинди.

    Унга кўра, эндиликда Республика бўйича барча мактабларда ўқувчилар билими синфга нисбатан фаоллик даражасига қараб эмас, аниқ белгилаб қўйилган бир хил мезонлар асосида баҳоланади.

    Таклиф этилаётган янги баҳолаш тизими жорий йилнинг август ойи якунига қадар ишлаб чиқилади ва 2020-2021 ўқув йилининг I-III чорагида халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари ҳамда тегишли олий таълим муассасаларида экспертизадан ўтказилади.

    Семинарнинг якунида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таълим сектори раҳбари Дипа Шанкар, Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов, Республика таълим маркази директори ўринбосари Меҳринисо Пардаевалар семинар сермаҳсул ва муваффақиятли ўтганини таъкидлашди.

    Ўтказилган машғулотларда фаол қатнашган иштирокчиларга махсус сертификат топширилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates