Эндиликда таълим жараёнлари ўқувчиларнинг қобилияти ва танлови асосида ташкил этилади

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларга 1-4 синфларда бошланғич, 5-9-синфларда таянч ҳамда 10-11-синфларда ўқувчиларнинг қобилияти ва танлови асосида таълим жараёнларини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

    Хусусан:

    Илғор хорижий тажрибалар асосида 1-4-синф дарсликлари янгидан тайёрланди.

    Янги дарсликлар таълим олувчиларда XXI аср кўникмаларини шакллантиришда “4К” моделини (танқидий фикрлаш, креативлик, коллаборация, коммуникация) қўллаш орқали ўқувчиларда танқидий фикрлаш, ижодий ёндашув, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

    Бошланғич синфлар учун 775 номда яратилган дарслик ва ўқув-методик адабиётлар 72 миллион нусхада чоп этилмоқда.

    2023-2024-ўқув йилидан 124 та мактабда юқори синф ўқувчиларининг қобилияти ва танлови асосида таълим жараёнларини ташкил этиш тажриба-синовдан ўтказилади.

    Бунда 5-9-синф ўқувчиларига вазирлик томонидан тасдиқланган таянч ўқув режа асосида таянч билимлар берилади.

    Танлов фанлари 4 та йўналиш (математика-физика, она тили-чет тили, кимё-биология, математика-чет тили) бўйича жорий этилади.

    Йўналишлар ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ўтказилган сўровномалар асосида шакллантирилди.

    Белгиланган таянч ўқув режага мувофиқ, 4 та йўналиш бўйича 11 та мажбурий ва 2 та танлов фани ўқитилади.

    Ушбу мактабларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда баҳолашнинг янги тизими жорий этилади.

    Тажриба-синов мактабларига узлуксиз методик ёрдам кўрсатиш мақсадида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар бириктирилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates