Фарғона давлат университети дунё рейтингида порлади

    Таълим 24 апрел 2025 1614

    Фарғона давлат университети жаҳоннинг нуфузли халқаро рейтингида сенсацион натижа кўрсатди.

    Қайд этилишича, бунда ФарДУ ушбу жаҳон миқёсидаги “HE Higher Education Ranking” рейтингининг холис эътирофга сазовор бўлиб, 3-ўринни қўлга киритди. Бу шунчаки рақам эмас, бу — университет раҳбари ва жамоасининг фидокорона меҳнати, профессор-ўқитувчиларининг юқори илмий салоҳияти, талаба-ёшларининг таълим сифатига берилган муносиб баҳодир.

    Айтиш керакки, бу каби халқаро рейтинглар дунёдаги энг обрўли ва ишончли манбалардан бири ҳисобланади. Қувонарлиси, “HE Higher Education Ranking” рейтингида 8469 балл билан юқори ўринни эгаллаш университетнинг жаҳон таълим майдонидаги нуфузини оширади, хорижий талабалар ва ҳамкорлар учун жозибадор қилади ҳамда битирувчиларининг келгусидаги карьераси учун кенг имкониятлар эшигини очади.

    Фарғона давлат университетининг бу галги ютуғи нафақат университет тарихида, балки бутун Ўзбекистон таълим тизимида муҳим воқеадир. Бу хушхабар мамлакатимиз олий таълим муассасалари жаҳон стандартларига жавоб бера олишининг яққол исботи бўлди.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates