Энергетика тизими мавсумга шайми? – Вазир жавоб берди

    Энергетика 23 ноябр 2023 578

    Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган “Ҳукумат соати”да депутатларнинг мамлакатимизда энергетик барқарорликни таъминлаш ва энергетика соҳасини қиш мавсумига тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар.

    Мазкур масала юзасидан депутатларнинг саволларига энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов жавоб берди.

    Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантиришнинг “драйвери” бўлган энергетика соҳасига стратегик йўналиш сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада электр энергияси самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга ошириляпти.

    Хусусан, иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда “яшил иқтисодиёт” технологияларини барча соҳаларга жорий этиш мақсадида 2022 йилда умумий қиймати 700 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 1 374 мегаватт бўлган 6 та иссиқлик ва 100 мегаватт қувватли 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

    “Ҳукумат соати”да депутатлар аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, энергияни тежайдиган илғор технологияларни жорий этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан қизиқдилар.

    Ушбу саволга энергетика вазири томонидан атрофлича маълумот берилди. Бугунги кунда ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, электр таъминотини яхшилаш мақсадида ҳудудларда 831 км магистрал, 29 минг 562 км тақсимловчи электр узатиш тармоқлари, 8 та магистрал подстанциядаги трансформаторлар ҳамда 10 минг 158 та трансформатор пунктини мукаммал таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди. 961 км паст кучланишли электр тармоқлари ва 228 та трансформатор пункти янгиланди. Шунингдек, Фарғона, Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳридаги подстанцияларнинг қуввати 400 МВтга оширилди.

    Белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш мақсадида ҳудудий электр тармоқлари корхоналарида қиш даври учун 258 та ҳар хил қувватли трансформаторлар, 70 тонна сим, 80 км кабель ва 490 тадан ортиқ муфталардан иборат авариявий захира яратилди.

    Депутатлар соҳада олиб борилаётган ишларни эътироф этиб, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, муқобил энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш ва экспуатация қилиш, уларга хизмат кўрсатадиган корхоналарини ташкил этиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича саволлар берди.

    Ж.Мирзамаҳмудов қайд этишича, жаҳондаги содир бўлаётган энергия ресурсларига бўлган талабнинг ортиши ва иқлимнинг ўзгариши фонида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш долзарб масалага айланди. Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда ушбу соҳада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

    Бугунги кунда давлат-хусусий шериклик асосида йирик қувватли қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларини қуриш бўйича21 та электр энергиясини сотиб олиш бўйича битимлар, 5 та ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган электр энергиясини транспортировка қилиш шартномаси, 2 та асосий шартларни белгиловчи келишув ва 13 та англашув меморандуми имзоланди.

    Вазирнинг ахборотига кўра, жорий йилда умумий қуввати 2 817 МВт бўлган 8 та лойиҳа доирасида дастлабки 1 517 МВт янги қувватлар ишга туширилади. Жумладан, Бирлашган Араб Амирлигининг “Masdar” компанияси томонидан Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида жами қуввати 897 МВт бўлган 3 та қуёш электр станциясини ҳамда Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

    Шунингдек, Навоий вилоятидаги 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида 111 та “Goldwind” шамол турбиналаридан қурилиш майдонига 23 та тўлиқ комплект турбиналар келтирилиб, шундан16 таси ўрнатилди, 33 та турбина асосларининг қурилиш ишлари якунланди. Тармоқ жадвалларига мувофиқ, дастлабки100 МВт қувват жорий йил декабрь ойида ишга тушади. Станция 2025 йил август ойида тўлиқ ишга туширилади.

    Бундан ташқари, Тошкент вилоятида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасининг тармоқ жадвалларига мувофиқ дастлабки 100 МВт қуввати жорий йилнинг декабрь ойида тармоққа узатилади.

    Қайд этилганидек, кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2023 йил 21 ноябрь ҳолатига республика бўйича 402,3МВт қуёш панеллари ва 1 103,4 минг литрли гелиоколлекторлар ўрнатилган.

    Маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 852,5 млн куб метр табиий газ ва 900,7 млн кВт соат электр энергияси тежалган.

    Ёқилғи энергетика ресурсларини тежаш чора-тадбирлари, шунингдек, иқтисодиётнинг энергия сиғими юқори бўлган тармоқларида модернизация қилишга қаратилган Давлат дастурларининг амалга оширилиши натижасида асосий маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг энергия сиғимлилик даражаси кўрсаткичи 2019 йилдаги 14,6 фоиздан 2022 йилда 8,98 фоизни ташкил қилган ҳолда 5,62 фоизли пунктга камайган.

    Шунингдек, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича бошқа бир қанча чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

    “Ҳукумат соати”да депутатларвазир олдига бир қатор саволларни қўйди. Хусусан, халқ вакиллари аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб берилмаётгани сабаблари билан қизиқиб,куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектлариниузлуксиз энергия ресурслари билан таъминлашбўйича саволлар бердилар. Шунингдек, қуёш панеллари ўрнатилган хонадонларни тармоққа улаш, энергияни электр тармоқлари корхоналарига сотиш учун шартнома тузишда юзага келаётган айрим масалаларга масъуллар эътиборини қаратди.

    Савол-жавобларга бой бўлган “Ҳукумат соати”да депутатлар соҳада эришилган ютуқларни эътироф этиб, энергетика тизимидаги кўрсаткичларни янада ошириш, энергия ресурсларидан оқилона ва мавжуд имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш, мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш бўйича тегишли таклифва тавсияларни бердилар.

    Муҳокамалар сўнгида кун тартибидаги масала юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates