баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Энергетика вазирлиги «Mangold Consulting» билан музокаралар ўтказди

    Энергетика 25 октябр 2021 103

    Жорий йил 23 октябрда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги фаолият соҳаси бизнес-консалтинг бўлган Германиянинг «Mangold Consulting GmbH» компанияси билан инвесторларни янги саноат лойиҳаларига жалб этиш масаласи бўйича музокаралар ўтказди.

    Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев ва «Mangold Consulting» компанияси бошқарув Кенгаши раиси Клаус Мангольд энергетика соҳасидаги Ўзбекистон – Германия ҳамкорлигининг муваффақиятли тажрибаси тақдим этилиб, бундай ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

    Хусусан, бу каби мисолларга Германиянинг етакчи «Siemens AG» компанияси билан ҳамкорлик лойиҳалари, «Ўзбекнефтгаз» АЖни инвестициявий-жозибадор ва молиявий жиҳатдан мустақил компанияга айлантириш бўйича «Rothschild & Co» билан ҳамкорликда ишлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси газ транспорт тизимини модернизациялаш дастурини узоқ муддатли молиялаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш киради.

    Шунингдек, учрашув давомида Клаус Мангольдга яқин келажакда Германиянинг «DENA» энергетика агентлиги билан меморандум имзоланиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.

    Томонлар «Mangold Consulting GmbH» компаниясининг потенциал немис инвесторларини Ўзбекистон Республикасида газ кимёси соҳасида саноат кластерини яратиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга жалб қилишда ёрдам бериш имкониятларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.