Энергетика вазирлиги “Қуёшли маҳалла” махсус танловини эълон қилди

    Бош совринга электромобил қўйилган.

    Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 мартдаги 121-Ф-сон Фармойиши асосида аҳоли ўртасида кичик қувватли қуёш фотоелектр тизимларидан кенг фойдаланишни жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда “Қуёшли маҳалла” махсус танловини ўтказмоқда. Бу ҳақида вазирлик расмий манбасида хабар берилди.

    Танлов номинациялар бўйича 2023 йил 1 июндан 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла фуқаролари йиғинлари миқёсида ўтказилади ҳамда 14 та ҳудуднинг ҳар бири бўйича танловда қатнашувчи номзодлар ўртасида ғолиблар аниқланиб, мукофотланади.

    Танловда иштирок этиш учун маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли хонадонларига ўрнатилган қуёш панелларининг жами қуввати 150 кВтдан кам бўлмаслиги ва маҳалла фуқаролари йиғинларидаги хонадонларга қуёш панеллари танлов эълон қилинган кундан бошлаб туман(шаҳар) ҳокимлигига тақдим этиш кунига қадар даврда ўрнатилган бўлиши шарт.

    Танловда иштирок этиш ихтиёрийдир.

    Ғолиблар қуйидаги мезонга кўра аниқланади:

    бош соврин – қуввати 300 кВтдан;

    1-ўрин – қуввати 250 кВтдан;

    2-ўрин – қуввати 200 кВтдан;

    3-ўрин – қуввати 150 кВтдан кам бўлмаган қуёш панелларини биринчилардан бўлиб ўрнатган ҳамда ҳудудий электр тармоғига уланиб, ишлаб турган маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролари йиғинлари орасидан.

    Танлов ғолибларига қуйидаги мукофотлар топширилади:

    республика бўйича бош соврин — белгиланган мезонга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 200 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги электромобил;

    Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарларнинг ҳар бирида:

    биринчи ўрин учун — белгиланган мезонга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 10 кВт қувватли қуёш фотоелектр тизимини ўрнатиб бериш;

    иккинчи ўрин учун — белгиланган мезонга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 5 кВт қувватли қуёш фотоелектр тизимини ўрнатиб бериш;

    учинчи ўрин учун — белгиланган мезонга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 3 кВт қувватли қуёш фотоелектр тизимини ўрнатиб бериш.

    Танлов ғолиблари тантанали равишда тақдирланадилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates