баннер
25 мар 2025
16:15

    Энергия ресурсларидаги қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

    Тошкент шаҳрида табиий газ, Андижон вилоятида электр энергияси ва Наманган вилоятида ичимлик суви таъминотидан қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилган фирибгарлар тегишли тартибда қўлга олинди.

    Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Янгиҳаёттумангаз” газ таъминоти бўлими маҳаллада ишлаш хизмати устаси Б.Р. фуқаро А.А.нинг хонадонида табиий газ таъминотидан 24 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шу каби, Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Энергосавдо” филиали Андижон бўлинмаси электромонтёри Ф.П. норасмий ёрдамчиси сифатида ишлатиб келган таниши А.А. билан фуқаро Я.Ю.нинг хонадонида электр таъминотидан ҳисобланган 5 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб беришлари эвазига 2,5 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

    Шунингдек, Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Н.С.Т.” МЧЖ Янги Наманган тумани бўлими назоратчиси А.В. фуқаро М.А.нинг хонадонида ичимлик суви таъминотидан 12 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 2,6 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech