Энг заковатлилилар сараланди

    Ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинларига бўлган қизиқиш кундан-кунга ортиб бормоқда. Уларнинг қизиқишини қўллаб-қувватлаш ва янада оширишда соғлом рақобат руҳида ўтказиладиган интеллектуал ўйинларнинг ўрни ва аҳамияти катта. Шунингдек, бу ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишдан асосий мақсад ёш авлоднинг ақлий салоҳиятини юксалтириш, илм-фанга бўлган қизиқишини янада оширишдир.

    Шу каби омилларни инобатга олган ҳолда “Беш ташаббус олимпиадиаси” доирасида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда “Заковат” интеллектуал клуби ННТ ҳамкорлигида “Заковат” интеллектуал ўйини илк бор беш босқичда: маҳалла, сектор, туман (шаҳар), ҳудудий ва финал босқичидан иборат шаклда ташкил этилди.

    Республика бўйлаб ўтказилган интеллектуал ўйинларда жами 725 583 нафар йигит-қиз иштирок этди.

    Муросасиз кечган баҳсларда интеллектуал салоҳиятли, ҳар жабҳада илмли бўлган ёшлар сараланди ва финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

    Тошкент шаҳрида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичига ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган, 14 та ҳудуддан жами 294 нафар иштирокчидан ташкил топган 42 та жамоа иштирок этди.

    Финал босқичининг ғолиб ва совриндорлари муносиб тарзда мукофотланди. Жумладан, якуний босқичда — Қашқадарё вилояти, Косон туманидан “Пахтазор” маҳалласи жамоаси 1 ўринни қўлга киритди ва жамоа 100 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидан “Дилобод” маҳалласи жамоаси 2 ўринни эгаллаб — 60 миллион сўм ҳамда Самарқанд вилояти, Пайариқ туманидан “Сорисув” маҳалласи жамоаси 3-ўринга муносиб кўрилиб, — 40 миллион сўмни қўлга киритди!

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates