“Заковат” ўйини бўйича I Осиё очиқ чемпионати бошланди

    Тошкент шаҳрида йирик халқаро интеллектуал турнир — “Заковат” ўйини бўйича I Осиё очиқ чемпионати старт олди. Мусобақада дунёдан йиғилган энг кучли билимдонлар ўзаро беллашмоқда.

    Турнирда 14 давлатдан 50 дан зиёд жамоа иштирок этяпти. Жумладан, Германия, Россия, Исроил, Кипр, Арманистон, Қозоғистон, Беларусь, БАА, Латвия, Дания, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатлардан келган иштирокчилар билимини синовдан ўтказяпти.

    Турнир доирасида жамоалар “Заковат” ўйинининг спортча версияси ҳамда брейн ринг бўйича беллашмоқда. Беллашувнинг очилиш маросимида "Заковат" интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти директори Абдурасул Абдуллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, Президентимизнинг 2022 йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан қилинган ишлар ҳақида фикр юритди.

    Мусобақанинг спортча версиясида ғолиб жамоалар муносиб тақдирланади. Жумладан, 1-ўрин соҳиблари 100 миллион сўм, 2-ўринни эгаллаганлар 60 миллион сўм, 3-ўринни қўлга киритганлар 40 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

    Брейн-ринг ўйинида зафар қучган жамоага махсус тайёрланган I Осиё очиқ чемпионати кубоги топширилади. Турнирнинг тантанали ёпилиш маросими эртага 13 август куни бўлиб ўтади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates