Косонлик заковатчилар ғолиб бўлди

    “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллалар жамоаси ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал турнирининг Республика финал баҳси бўлиб ўтмоқда.

    Турнир дастлаб маҳаллалар ўртасида, сўнгра 4 та сектор, кейин туман/шаҳар миқёсида, унда сўнг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар босқичида бўлиб ўтди.

    Турнирда бутун Республика бўйлаб маҳаллалардан жами 725 минг нафардан зиёд аҳоли қатнашди. Республика финал баҳсида эса 14 та ҳудудда дастлабки учта ўринни олган жами 42 та жамоа ғолиблик учун курашди.

    Якунда турнир ғолиблиги қуйидаги маҳаллалар жамоаларига насиб этди:

    1-ўрин — Қашқадарё вилояти, Косон туманидан Пахтазор маҳалласи жамоаси;

    2-ўрин — Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидан Дилобод маҳалласи жамоаси;

    3-ўрин — Самарқанд вилояти, Пайариқ туманидан Сорисув маҳалласи жамоаси.

    Эслатиб ўтамиз, турнир ғолиблигини қўлга киритган жамоа 100 миллион сўм, иккинчи ўрин соҳиблари 60 миллион сўм, учинчи ўринни эгаллаган жамоа эса 40 миллион сўм мукофот билан тақдирланади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates