Тожикистонда ватандошлар учун ташкил этилган тадбирлар доирасида илк бор "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди

    "Ватандошлар" жамоат фонди томонидан турли давлатларда ватандошларимиз учун тадбирлар ўтказиш анъанага айланиб бормоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Тожикистон Республикасида ташкил этилди.

    Тадбирга икки халқнинг маданият, санъат ва адабиёти вакиллари, шунингдек илк бор “Заковат” интеллектуал клуби ва Халқаро пресс-клуб жамоалари, шунингдек, ОАВ вакиллари таклиф этилди.

    Дастлаб, 22 май куни Ўзбекистоннинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси биносида маданий-маърифий тадбирлар, Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ёзувчи ва зиёлилари учрашувлари бўлиб ўтди. Сўнг ватандошлар жамоалари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

    “Заковат” ўйини ғолиб жамоасининг ҳар бир аъзосига Фонд томонидан компьютер, Элчихона биноси учун миллий либослар ва атрибутлар ҳамда ўзбек тилидаги бадиий адабиётлар, Душанбе шаҳридаги ўзбек тили мактабига миллий атрибутлар ҳамда ўзбек тилидаги бадиий адабиётлар тақдим этилди.

    23 май куни Хатлон вилоятининг Бохтар шаҳрида Ўзбекистонда туғилиб, Тожикистонда икки тилда ижод қилган шоир Ўлмас Жамол таваллудининг 90 йиллигига бағишланган адабий кеча ташкил этилди.

    Кечада шоирнинг “Ватандошлар” жамоат фонди кўмагида нашр этилган “Ўзим дунё аро дунё” номли сайланма китоби тақдимоти ўтказилди. Тадбир давомида Бохтар давлат университети, Бохтар марказий кутубхонаси ҳамда 3 та ўзбек тили мактабларига ўзбек тилидаги бадиий адабиётлар жамланмалари топширилди.

    24 май куни эса тадбирлар Сўғд вилоятининг Спитамен туманида давом этди. Тумандаги Шукур Бурҳонов номидаги ягона ўзбек тилидаги театрда маданий тадбир ташкил қилинди. Тадбир давомида Фонд томонидан театр жамоаси учун замонавий мусиқий техникалар, миллий атрибутлар ҳамда Спитамен туманидаги 20 та ўзбек тили мактабларига ўзбек тилидаги бадиий адабиётлар жамланмаси тақдим этилди.


    Зебунисо Саттарова, Хатлон вилоятидаги фаол ватандош:

    – Азал-азалдан ўзбек-тожик халқлари дўстлик ришталари билан боғланган. Вилоятимизда ижодкор ватандошлар кўп, аммо сўнгги ўттиз йил давомида ватандошлар иштирокидаги бундай адабий кечалар ўтказилганини эслай олмайман. Бу тадбирлар биз – ватандошлар учун яна бир умид, она ватанимиз билан фахрланиш туйғусининг янада жўш уришига сабаб бўлади. Бу каби тадбирлар йилдан йилга ортаверсин.


    Ёқубжон Абдуманнонзода, “Халқ овози” газетаси бош муҳаррири:

    – Тожикистонда Ўлмас Жамол хотирасига кўрсатилган ҳурмат ва эътибор бу ерда истиқомат қилаётган нафақат биз – ижодкорлар, балки ватандошларимизга ҳам энг манзур совға бўлди. Айниқса, ўзбек тилида чоп этилган китоблар ўқувчиларни жуда қувонтирди. Улар она ватани уларни ҳамиша ёдда тутиб туришига бир белги эканини англаган бўлса, не ажаб! "Ватандошлар" жамоат фонди томонидан ташкил этиб келинаётган бу каби тадбирлар икки қардош халқнинг дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашига, ватандошларни она ватани билан ғурурланишига хизмат қилади.


    Марҳабо Юнусова, Душанбе шаҳридаги 103-мактаб директори:

    – Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани нафақат ватандошлар ҳаётида, балки меҳнат фаолиятида ҳам ижобий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. “Заковат” интеллектуал ўйини мактабимиз ўқувчиларида ажойиб тассурот қолдирди. Бу уларни ўқишга, Ўзбекистон ҳақида кўпроқ маълумотлар ўрганишга иштиёқини оширгани шубҳасиз. Айниқса, мактабимиз учун тақдим этилган адабиётлар ва атрибутлар ёш ватандошларнинг ана шу илҳомини янада оширишга хизмат қилади, деб ўйлайман.


    Уфода Ҳабибуллаева,

    "Ватандошлар" жамоат фонди Ахборот хизмати раҳбари

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates