Ер майдонини 1,3 млн долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    Ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида ер ресурсларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.

    2024 йил 26 январь куни ИИВ Тезкор-қидирув департаменти жиноят қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Яшнобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.

    МЧЖнинг 1977 йили туғилган таъсисчиси, 1978 йили туғилган шахсга Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманидаги МЧЖга ажратилган 6,7 гектар ер майдонини жами 1.340.000 АҚШ долларига ва у ерга туташ бўлган туман ҳокимлиги захирасидаги 2 гектар ер майдонини 10.000 АҚШ доллари эвазига 10 йил муддатга фойдаланиш учун Кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилади.

    Ҳамкорликдаги тезкор тадбирда гумонланувчи Яшнобод тумани Боткина кўчасидаги кафеда бўнак (аванс) тариқасида 50.000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

    Шунингдек, 1995 ва 1998 йилда туғилган аёл ва эркак 1998 йилда Бухоро шаҳрида туғилган шахсга Навоий вилояти Нурота тумани Янгиҳаёт массивида жойлашган туман ҳокимлиги томонидан 10 йиллик ижара шартномаси асосида фойдаланишга берилган ер майдонидан 25 гектарини Давлат кадастрлар палатаси Ғиждувон тумани филиали ер ҳисоботини юритиш бўлими бошлиғи орқали номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

    8 февраль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида юқорида қайд этилган шахслар 20.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

    Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates