Ер қисқа вақт давомида иккинчи “Ойга” эга бўлади

    Ўлчами шаҳар автобусидек келадиган астероид Ернинг тортишиш кучи таъсирида икки ой давомида сайёрамиз атрофида айланади.

    Шу боис кузда Ер қисқа вақт ичида иккинчи “Ой”га эга бўлади, деб хабар беради The Guardian.

    Тадқиқотга кўра, ўлчами тахминан шаҳар автобусига тенг бўлган астероид Ернинг тортишиш кучи таъсирида 29 сентябрдан 25 ноябргача сайёрамизни айланиб, “мини-Ой”га айланади. Кейин у Қуёш атрофида айланадиган астероид камарига қайтади.

    Баъзи астероидлар Аржуна камаридан Ерга тахминан 4,5 миллион километр масофада яқинлаша олади. Тахминан соатига 3540 километр тезликда Ернинг тортишиш кучи уларнинг ҳаракатига сезиларли даражада таъсир қилади, бу эса астероиднинг бизнинг орбитага вақтинча қўниши ва сайёрамизнинг сунъий йўлдошига айланишига олиб келиши мумкин.

    Бироқ, “мини-сунъий йўлдош”ни фақат профессионал телескоп эгалари кузатиши мумкин. Оддий асбоблар ва дурбинлар воситасида уни кўришнинг имкони йўқ, деб хабар беради informburo.kz.




    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates