Тошкентдаги пулли парковка участкалари аукционда сотилди

    25 ноябрь куни бўлиб ўтган бўлиб ўтган аукционда Balcomuz компанияси ғолибликни қўлга киритди. Компания лот учун 120,15 млрд сўм таклиф қилган. Бу бошланғич нархдан (57,2 млрд сўм) 2,1 баробар юқоридир.

    25 ноябрь куни Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб пулли автотураргоҳларни ташкил этиш ҳуқуқи учун савдолар бўлиб ўтди. E-auksion платформасида хабар қилинишича, аукцион 2 соат 10 дақиқа давом этган ва 22 та таклифдан сўнг якунланган, деб ёзади gazeta.uz.

    Ғолибликни Balcomuz компанияси қўлга киритган бўлиб, у лот учун 120,15 млрд сўм таклиф қилган. Бу бошланғич нархдан (57,2 млрд сўм) 2,1 баробар юқоридир.

    Юридик шахсларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Balcomuz 2020 йилнинг январь ойида Тошкентнинг Яшнобод туманида рўйхатдан ўтган. Компаниянинг асосий фаолият йўналиши ресторанлар ва озиқ-овқат етказиб бериш хизматлари ҳисобланади.

    Компания сайтидаги маълумотларга кўра, Balcom’га 2019 йилда асос солинган ва «Япония анъаналарини Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган иқтисодиётига интеграция қилиш борасида инноваторига айлангани» айтилган.

    Компания Ўзбекистон бўйлаб қатор лойиҳаларни амалга оширган. Улар орасида Central Park истироҳат боғи, «Море» сув мажмуаси, Тошкентдаги TheBani ҳаммом мажмуаси, Наманган шаҳридаги Oxygen Development кўп қаватли турар жой ва савдо биноси, Balcomsoft IT-хизматлари компанияси ва Flamingо ресторани бор.

    Таъсисчилар Япониянинг Balcom компанияси (60 фоиз), шунингдек, Авазбек Шокиржон ўғли Нуриддинов (20 фоиз), Бобур Ахатович Акрамов (10 фоиз) ва Анвар Олим ўғли Ҳошимов (10 фози) ҳисобланади.

    Компания раҳбари Авазбек Нуриддинов бўлиб, у ҳам юқоридаги таъсисчилар билан биргаликда Kunugi компаниясида улушга эга.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates