Бу ҳақда avtoraqam.uzex.uz сайтида маълумот келтирилган.
Мазкур авторақам дастлаб 337 миллион 500 минг сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган. Аукцион охирида эса бу авторақамнинг нархи 965 миллион 250 минг сўмга кўтарилган.
Ушбу авторақам учун комиссия тўлови 48,7 миллион сўм, гаров 33,75 миллион сўмни ташкил этади. Тўловни ҳисобга олган ҳолда якуний қиймат 1 миллиард 14 миллион сўмни ташкил этди.
Ким ошди савдоси ғолиби аукцион тугаган кундан бошлаб беш иш куни ичида давлат рўйхатидан ўтказилган автомобиль рақами учун тўловни амалга ошириши шарт.