Энг йирик Марс метеорити 4 миллион долларга сотувга қўйилади

    Нью-Йоркдаги Sotheby'sда оғирлиги 24,5 килограмм бўлган энг катта Марс метеорити сотувга қўйилмоқда, унинг режалаштирилган нархи 4 миллион долларни ташкил этади. Бу ҳақда 2 июль куни CNN телеканали хабар берди.

    “Метеорит шу ой охирида аукционда 4 миллион долларга сотилиши кутилмоқда”, дейилади мақолада.

    Таъкидланишича, NWA 16788 номи билан танилган метеоритнинг муҳим қисми (ҳажми бўйича 21,2 фоиз) маскелинит ойнасидан иборат. У астероид Марс юзасига катта куч билан қулаб тушган ва метаморфозни қўзғатганида пайдо бўлган.

    Ҳаммаси бўлиб Ерда 400 га яқин Марс метеоритлари топилган. Сайёранинг бундай бўлаклари унинг бошқа фазовий жисмлар билан тўқнашуви пайтида коинотга тушган.

    Маълумотларга кўра, фазовий тош Нигерда 2023 йилда метеорит овчиси томонидан топилган, деб хабар беради iz.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates