Германиянинг Геттинген университети геокимёгарлари Ер ядроси иссиқ магма билан бирга ер қобиғига кўтарилган қимматбаҳо металларни, хусусан, олтинни босқичма-босқич “озод қилаётгани” ҳақидаги далилларни аниқлади. Тадқиқот натижалари Nature ва Yahoo журналларида чоп этилди.
Тадқиқотчилар гуруҳи платина гуруҳига мансуб ноёб металл рутений изотопларини таҳлил қилишди. Гавайида тўпланган вулқон жинсларининг изотопик таркиби металларнинг бир қисми аслида сайёра ядросида пайдо бўлишини кўрсатди. Олимлар, маълумотларга кўра, ядрога хос бўлган рутений-100 изотопига алоҳида эътибор қаратишди.
“Биринчи натижалар пайдо бўлгач, биз том маънода олтинга дуч келганимизни англадик! Бизнинг маълумотларимиз шуни кўрсатадики, ядродан олинган материаллар, жумладан, олтин ҳам аслида Ер мантиясига сингиб кетмоқда”, деди геокимёгар Нильс Месслинг.
Олимларнинг таъкидлашича, Ердаги барча олтиннинг 99 фоиздан ортиғи унинг ядросида тўпланган бўлиб, у сайёра шаклланиши пайтида чўкиб кетган. Бу миқдор бутун ер юзасини 50 сантиметрлик қатлам билан қоплаш учун етарли бўлади, деб хабар беради korrespondent.net.