баннер
28 мар 2025
21:24

    Ерга оид муносабатлар янада такомиллаштирилмоқда

    Эндиликда ер участкаларини олган қарздор шахс огоҳлантирилгандан сўнг 6 ой ичида қарздорликни бартараф этмаса, унинг ерга бўлган ҳуқуқи бекор бўлиши мумкин.

    Қонунчилик палатасининг куни кеча бўлиб ўтган мажлисида “Ер кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

    Қонун лойиҳасига кўра Ер кодексига қўйидаги асосий қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда:

    • эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни бир тоифасидан бошқа тоифасига ўтказиш мазкур ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар Ер кодексида белгиланган тартибда бекор қилинганидан кейин ва ер участкалари янгидан берилишидан олдин амалга оширилади;
    • суғорилмайдиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга рухсат этилган қурилиш объектларини жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи лойиҳалар вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланади;
    • ер участкаларини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда – бу ҳақида ваколатли органлар томонидан муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги бўйича огоҳлантириш берилган санадан бошлаб 6 ой ичида бартараф этилмаганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига асос бўлади.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech