ЭРИ калитлари сайёр тартибда берилди

    “Ўзметкомбинат” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва бошқа қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида учрашув ўтказилди.

    Бекобод шаҳар Давлат хизматлари маркази директори Убайдулло Мирзаев электрон рақамли имзонинг ҳаётимиздаги ўрни, афзалликлари, қўлланилиши, ЭРИ калитларини онлайн тарзда олиш ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, Давлат хизматлари маркази ходимлари электрон рақамли имзонинг хавфсизлик даражаси, ундан фойдаланиш тартиби каби бир қатор саволларга жавоб берди.

    Тадбир иштирокчиларига электрон рақамли имзо калитлари сайёр тартибда берилди.

    ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

    матбуот хизмати