“Охирги ракета зарбаси ҳеч қандай шубҳа йўқки, босиб олинган ҳудудлар (Исроил узра) осмони тўлиқ бизнинг назоратимиз остида эканлигини исботлади”, дея ИИҚК баёнотидан иқтибос келтиради Эрон ОАВлари.
Унда биринчи авлод “Фаттоҳ” ракеталари Эроннинг Исроилдаги нишонларга берган сўнгги зарбалари чоғида қўллангани қайд этилади ва шундай такидланади: “Биз сионистлар армиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими тугатилиши бошланганига гувоҳмиз”.
“Тел-Авив аҳолиси энди Эроннинг ракета салоҳиятига қарши ҳимоясиз”, дея даъво қилмоқда ИИҚК.
Эрон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал Ризо Талайи-Ник Эрон “Исроил разведка объекти”га илк бор зарба бериш учун аниқланмайдиган ракеталардан фойдаланганини маълум қилди, деб хабар беради ИРНА.
“Бугунги ҳужумда биз кузатиш ва ушлаб қолиш имконсиз бўлган ракеталардан фойдаландик”, дея генералнинг сўзларини келтиради агентлик.
ИРНА шунингдек, Эрон Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Абдулраҳим Мусавий, ўз навбатида, Эроннинг ўтган жума кунидан бери Исроилга қарши олиб бораётган амалиётлари “тўхтатувчи” эканлигини ва энди “жазоловчи” бўлишини айтди.
13 июнга ўтар кечаси Исроил Эронга қарши йирик зарбалар берди. Операциядан кўзланган мақсад Теҳроннинг ядровий дастури бўйича ишини бекор қилиш эди. Бунга жавобан Эрон томони Исроил ҳудудига зарба бера бошлади. Зарбалар алмашинуви давом этмоқда, деб хабар беради interfax.ru.









