Эрон Исроилга 100 дан ортиқ дронларни учирди

    Дронларнинг Исроил ҳудудига етиб бориши бир неча соат давом этади, ЦАХАЛ уларни уриб тушириш устида ишламоқда, деди ҳарбийлар.

    NYTнинг ёзишича, Эроннинг Исроил операциясига жавоби юзлаб ракеталардан иборат бўлади.

    Эрон сўнгги бир неча соат ичида Исроил томон юздан ортиқ дронларни учирди, деди мамлакат Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) вакили, бригада генерали Эффи Дефрин.

    Дронларнинг Исроилга етиб бориши бир неча соат давом этади, деди у. Армия уларни уриб тушириш устида ишламоқда.

    Дефриннинг сўзларига кўра, Исроилнинг Эрон нишонларига бугунги ҳужумида ҳарбий ҳаво кучларининг 200 та самолёти иштирок этган. Қирувчи самолётлар 100 га яқин нишонга ҳужум қилиш учун 330 дан ортиқ ўқ-дорилардан фойдаланди, деб хабар беради rbc.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates