Эрон Ўзбекистондан табиий ва сунъий чарм харид қилишга қизиқиш билдирди

    Бизнес 19 октябр 2022 2362

    «Ўзчармсаноат» уюшмасида Эрон Ислом Республикасининг «Эрон полиуретан ишлаб чиқарувчилар» уюшмаси ҳамда «Polyurethane Group» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Мулоқотда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, манфаатли экспорт-импорт амалиётларини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашув аввалида Эрон томонига мамлакатимиздаги чарм-пойабзал корхоналари, уларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти, хорижий ва маҳаллий инвесторларга яратилган шароитлар тўғрисида атрофлича маълумот тақдим этилди.

    Музокараларнинг бош мавзуси эса бугунги кунда республикамиздаги пойабзал таг қисмларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга зарур бўлган хом ашё полиуретанни Эрондан харид қилиш ҳамда мазкур давлатга Ўзбекистонда тайёрланган ёрлиғи остидаги табиий ва сунъий чарм маҳсулотларни етказиб бериш масаласи бўлди.

    Эрон томони автомобилсозлик учун зарур бўлган табиий ва сунъий чармни Ўзбекистондан харид қилишга қизиқиш билдирди. Меҳмонлар қайд этганидек, Ўзбекистонда айни соҳада халқаро стандартларга мос келувчи чарм маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Шунингдек, логистика жиҳатидан мамлакатимиздан бу турдаги маҳсулотларни харид қилиш жуда қулайдир.

    «Polyurethane Group» компанияси вице-президенти таъкидлаганидек, автомобилларнинг руль қисми учун табиий чарм ва автомобиль ўриндиқлари учун сунъий чармга Эронда талаб юқори. Шу сабаб, бу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар билан яқин ҳамкорлик қилиш ташаббуси билдирилди. Шунингдек, маҳаллий корхоналаримиз учун полиуретан хом ашёсини етказиб бериш бўйича «Эрон полиуретан ишлаб чиқарувчилар» уюшмаси «Ўзчармсаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда қўшма омборхоналарни ташкил этиш масаласи муҳокама этилди. Мулоқотда бу жараённинг амалий жиҳатлари таҳлил этилди.

    Шунингдек, «EGIDA-SIMAKX» қўшма корхонаси билан ҳамкорлик қилиш бўйича ташаббуслар муҳокама этилди. Мулоқотда маҳаллий корхонамизга полиуретан хом ашёсини етказиб бериш бўйича фикр алмашилди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates