Эронлик инвестор Бухорога 3,5 миллион доллар инвестиция киритмоқчи

    Агросектор 7 январ 2021 4175

    Эронлик инвестор Бухорода томчилаб суғориш асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш ва ўрнатиш лойиҳасини амалга ошириш таклифини билдирди.

    Эронлик тадбиркор Бухоро туманида 3,5 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш орқали томчилаб суғориш асбоб-ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва мазкур асбоб-ускуналарни ўрнатиш таклифларини илгари сурди.

    Эронлик ишбилармон Ризаян Раҳи таклиф этган лойиҳа туман ҳокими Хайрилло Жўраев билан биргаликда муҳокама этилди. Суҳбатда лойиҳанинг муҳим жиҳатлари эътироф этилди.

    Бунда йилига 30 миллион метр томчилаб суғориш линиялари ишлаб чиқарилиб, қишлоқ хўжалигида тадбиқ қилиш орқали сув ресурсларини иқтисод қилишга эришилади.

    Ушбу тизимининг асосий хусусиятларидан бири ундан сутка давомида назоратсиз фойдаланиш мумкин. Томчилатиб суғориш ускуналари тез ўрнатилади ва йиғиш ҳам осон кечади.

    Инвестор мулоқот давомида лойиҳа маҳаллий ҳокимлик томонидан қўллаб-қувватланса, уни қисқа муддатда амалга оширишга тайёр эканлигини маълум қилди.

    Ўз навбатида туман ҳокими ҳам мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда соҳадан мўл ва сифатли ҳосил олиш мумкинлигини, бу эса давр талаби эканлигини таъкидлаб, бу борадаги масалаларни ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates