Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Тўлови белгиланган муддатларда амалга оширилмаган ҳажмлар учун шартнома бериш жараёни 16 январь куни куни соат 10:00да бошланади ҳамда GX-Midnight AT модификацияси учун амалга оширилади.
Автомобилларни харид қилиш учун шартномаларни фақат онлайн — savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали тузиш мумкин. Компания “Telegram"-боти билан эса навбатни кузатиш ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумот олиш имкони мавжуд.
Шунингдек, автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов 7 кун ичида амалга оширилиши керак. Мурожаатларни компаниянинг +998 78−141−7777 рақами орқали йўллаш мумкин.