“Esan Eczacibasi” компанияси билан ҳамкорликда янги кон ўзлаштирилади

    Инвестициялар 2 август 2023 1033

    Лазиз Кудратов ва Туркиянинг “Esan Eczacibasi” компанияси бош директори Саваш Шаҳин “Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги Учқулоч конини ўзлаштириш” лойиҳаси бўйича инвестиция битимини имзолади.

    Лойиҳадан кўзланган мақсад – кон-бойитиш мажмуаси ва қўрғошинли маҳсулотларни қайта ишлаш заводини қуриш орқали рангли металлар (рух, қўрғошин, кадмий, висмут, кумуш) ишлаб чиқаришни ташкил этишдан иборат.

    Бўлиб ўтган музокаралар давомида Ўзбекистонда қўшимча инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масаласи келишиб олинди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Esan Eczacibasi конларга ишлов бериш ва улардан фойдаланишга ихтисослашган. Компания 40 дан ортиқ карьерларни бошқаради, 8 та хомашёни қайта ишлаш заводига эга. Дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритади. Компанияда 2 500 га яқин ходим ишлайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates