Биргина жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида бўлим иш юритувига келиб тушган шу йўналишдаги 21,3 млрд сўмлик 127 та ижро ҳужжати иши тугатилди.
Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг қарорига асосан даъвогар АИТБ «Буюк ипак йўли» Наманган филиали туманлараро судининг қўшимча жавобгар Лилия Тошматовадан 54.042.482 сўм сўм қарздорликни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинади.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига олиниб, давлат ижрочиси томонидан белгиланган муддатда ижро иши қўзғатилди.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга суд қарорининг ижросини таъминлаш учун ихтиёрий муддат берилади ва бир неча бор огоҳлантирилади. Олиб борилган ижро ҳаракатлари самара бериб, қарздорлик банк фойдасига ундириб берилди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.
Музаффар Раҳматуллаев,
МИБ Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси









