Эвакуация учун Тошкентдан Польшанинг Катовице шаҳрига махсус самолёт жўнаб кетди

    Долзарб 28 феврал 2022 1393

    Ҳозирги пайтда Катовице (Польша) аэропортига 262 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

    Бугун мамлакатимиз пойтахтидан парвоз қилган «Uzbekistan Airways» АЖ махсус самолёти Тошкент вақти билан соат 12.45 да Катовице аэропортига қўнади.

    Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасидан олинган маълумотга кўра, Украинанинг «Краковец» назорат ўтказиш пункти орқали фуқароларимиз ўтказилишини тезлаштириш мақсадида 7 та автобус ижарага олинган. Улар кўмагида шу пайтгача Украина-Польша чегарасига 11 марта қатнов амалга оширилган.

    Айни пайтга қадар 560 нафардан кўпроқ мамлакатимиз фуқароси Польша давлат чегарасини кесиб ўтди.

    Польшанинг чегара ҳудудида Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси ходимлари томонидан ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда. Чегарада юртдошларимиз озиқ-овқат билан таъминланмоқда, кексалар ва ёш болали аёлларнинг дам олиши учун шароит яратилган.

    Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates