Улар Америка Президентини Россияга босимни юмшатишнинг иложи йўқлигига ишонтиришга умид қилишган. Европоликларнинг фикрича, Альяскадаги музокаралар чоғида Трамп фақат Украина манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилиши керак.
Маслаҳатлашувлардан кейинги қисқа баёнотларга, шунингдек, Германия канцлери Фридрих Мерц ва Берлинга уни олдига келган Зеленскийнинг қайғули чеҳраларига қараганда, европаликлар ўз мақсадларига эриша олишмади. Афтидан, Трамп уларнинг хоҳиш-истакларини тинглаган, аммо ҳеч қандай ваъда бермаган.
Зеленский ҳудудий масалаларда ён бермоқчи эмаслигини таъкидлади. У “Украинанинг ҳудудий яхлитлиги билан боғлиқ ҳеч қандай муаммони Киев фикрини ҳисобга олмасдан муҳокама қилиб бўлмайди”, деб шарт қўйди. Яъни, у мунозарага рухсат берди. Буни Мерц ҳам тасдиқлаб, Украина ҳудудий масалалар бўйича музокараларга тайёр эканини айтди. Шу билан бирга, у “алоқа линияси” деб аталмиш “бошланғич нуқта” бўлиши кераклигини таъкидлади.
Қизиғи шундаки, Германия етакчиси Европа Украинага “хавфсизлик кафолати” беришни талаб қилаётганига ҳам ишора қилган. “Бу кафолатлар тафсилотлари бугун Трамп билан муҳокама қилинмади, бироқ улар тинчликка йўл очилиши биланоқ амал қилишлари керак”, дея қўшимча қилди у. Аммо Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер Мерцга қарама-қарши фикрда. Лондон хавфсизлик кафолатлари масаласида “катта ютуқларга эришилганини” айтди. Иккала раҳбар ҳам ҳеч қандай аниқ маълумот бермагани ва умумий сўзлар билан чегараланганлиги сабабли, аслида “хавфсизлик кафолатлари” фаразлар даражасида қолмоқда. Фақат Франция Президенти Эммануэль Макрон Трампдан “НАТО Украина учун хавфсизлик кафолатларининг бир қисми бўлмаслиги керак” деган аниқ хабарни эшитганини қайд этди, деб хабар берди rg.ru.









