Европа Иттифоқида қайта тикланадиган манбалар электр энергияси ишлаб чиқаришда биринчи марта газни ортда қолдирди

    Газ ва кўмирни ортда қолдирган шамол ва қуёш манбалари 2022 йилда Европа Иттифоқида рекорд даражадаги 22 фоиз электр энергияни ишлаб чиқарди.

    Ember энергетика таҳлил марказининг тадқиқоти шундан далолат бермоқда.

    31 январда эълон қилинган Emberнинг 2022 йилги Европа электр энергияси тадқиқоти қайта тикланадиган манбалар Европа Иттифоқи электр энергияси бозорида тобора кўпроқ ҳукмронлик қилаётганини кўрсатди.

    Қуёш энергияси ишлаб чиқариш 2022 йилда рекорд даражадаги 39 тераватт-соатга ўсди, бу аввалги йилга нисбатан 24 фоизга кўп.

    Ҳисоботга асосланиб шуни айтиш мумкинки, шамол ва қуёш манбалари Европа Иттифоқида электр энергиясининг 22 фоизини таъминлаган. Бу борада қазиб олинадиган газнинг улуши 20, кўмирники 16 фоиз.

    Қайта тикланадиган энергетиканинг бундай ўсиши Европа Иттифоқига мисли кўрилмаган электр ишлаб чиқариш танқислигини бартараф этишга имкон яратди, деб хабар беради rubryka.com.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates