Бухородан Абу Дабига тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

    Европанинг ултра арзон "Wizz Air" авиакомпанияси Бухородан Абу Дабига тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди.

    Wizz Air Аbu Dhabi — Абу Даби халқаро аэропортидан ишлайдиган арзон авиакомпания. У бутун дунёда бюджет рейслари билан танилган.

    Мазкур компания мутасаддилари жойрий йилнинг 6-9-июнь кунлари Ўзбекистонда бўлиб турибди ва ташриф давомида Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидан Абу Даби шаҳрига тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни амалга оширишда келишувларга эришди.

    Шунингдек, "Wizz Air" мутасаддилари жорий йилнинг 7-8-июнида Бухоро шаҳрида бўлиб, Бухоро вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармасида маҳаллий, салоҳиятли туристик компанийaлар билан ҳудуднинг туристик имкониятлари билан яқиндан танишишди.

    Ҳозирда маълумотлар жамланиб таҳлил қилинмоқда.

    Келажакда Бухородан ҳам Абу Даби шаҳрига тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни амалга ошириш режалаштирилган, деб хабар беряпти Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates