ЕХҲТ ДИИҲБнинг сайловни кузатиш бўйича миссияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

    2023 йил 8 июнда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) сайловни кузатиш миссияси раҳбари Урсула Гачек билан учрашди.

    Вазир ўринбосари У.Гачекни жорий йил 9 июлда бўлиб ўтадиган ОЎзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси ўз ишини бошлагани билан табриклади.

    Учрашувда ДИИҲБ кузатувчилар миссиясининг Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнидаги иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

    Томонлар узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигини такомиллаштириш доирасидаги алоқаларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

    Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш миссиясининг фаолияти доирасида конструктив ҳамкорликка икки томон ҳам тайёр экани алоҳида таъкидланди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates