ЕХҲТ янги бош котиби Ўзбекистонга ташриф буюради

    Воқеа-ҳодисалар 10 сентябр 2021 812

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегациясининг Аёл спикерлар 13-саммити ва Парламентлар раҳбарларининг 5-бутунжаҳон конференцияси ишида иштирок этиш учун Вена шаҳрига ташрифи доирасида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бош котиби Хельгa Шмид билан учрашув бўлиб ўтди.

    Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасида гендер тенглик масалаларини илгари суриш ва ёшларнинг ролини ошириш борасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари, шунингдек, ташкилот бош котибининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини муҳокама қилдилар.

    Хельга Шмид жадал ривожланаётган ҳамкорликка юқори баҳо берди. Ўзбекистон раҳбариятининг халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги очиқ ва пухта сиёсати туфайли сўнгги йилларда икки томонлама муносабатларда муваффақиятларга эришилаётгани таъкидланди.

    Музокаралар чоғида Х.Шмид ЕХҲТнинг Ўзбекистон билан гендер тенглик масалаларини илгари суриш ва ёшларнинг ролини ошириш борасидаги ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришга эътибор қаратди.

    Хусусан, бош котиб Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни тўла қўллаб-қувватлашини билдирди.

    Учрашувда бош котиб ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг салоҳиятини тўла очиб бериш масалалари бўйича ҳамкорликни янада жадаллаштиришга чақирди.

    Учрашув якунида томонлар ўртасида БМТ Глобал аксилтеррорчилик стратегиясини Марказий Осиёда биргаликда амалга оширишнинг 10 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиш учун ЕХҲТ бош котибининг шу йил ноябрь ойида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди. Ушбу конференцияни биргаликда ташкил этиш тўғрисидаги қарор ҳақида маълумот берилди. Ташриф давомида Хельга Шмид Ўзбекистон расмийлари билан ҳам бир қатор учрашувлар ўтказишни режалаштирган, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates