Бу ҳақда Фаластиннинг Россия Федерациясидаги элчиси Абдел Ҳафиз Нофал матбуот анжуманида маълум қилди.
“Саммитдаги биринчи иштирокимиздан сўнг биз ушбу бирлашмага аъзо бўлиш учун сўров юборамиз ва президент [Россия] Владимир Путин сессия тўлиқ Фаластинга бағишланишига ваъда берди, шунинг учун биз ушбу саммитдан энг ижобий умидларимиз бор”, деди у.
Элчининг қўшимча қилишича, Фаластиннинг ушбу саммитга таклиф этилиши “ижобий хабар” ва Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш белгисидир.
Аввалроқ Владимир Путин Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббосни октябрь ойида Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида иштирок этишга таклиф қилганди, деб хабар беради tass.ru.