ЖСТ бош директори бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

    Жорий йил 4 июнда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Равшан Гулямов Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконджо-Ивеала бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

    Маълумот учун: 4–6 июнь кунлари ЖСТ бош директорининг юртимизга илк ташрифи бўлиб ўтяпти. Ташриф доирасида Нгози Оконджо-Ивеала Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳотлари ва ЖСТга аъзо бўлиши жараёнига бағишланган юқори даражадаги конференцияда иштирок этиши кўзда тутилган.

    Учрашув давомида томонлар ўртасида музокаралар жараёни, мамлакатимиздаги бугунги иқтисодий ҳолат, олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, мавжуд масалалар ва келгусидаги вазифалар батафсил муҳокама этилди.

    Хусусан, давлат молиясини бошқариш, хизматлар бозорига кириш, қишлоқ хўжалиги, рақобат муҳитини яхшилаш ва хусусийлаштириш, тартибга солиш юзасидан сўнгги йилларда бажарилган тадбирларнинг ташқи савдо либерализациясини таъминлашда бевосита ва билвосита ижобий таъсирларига тўхталиб ўтилди.

    Шунингдек, учрашувда томонлар макроиқтисодий барқарорлик, инсон капиталини ривожлантириш, яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликнинг янги йўналишларини жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш, хизматлар соҳасини ривожлантириш, хусусан, IT, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги хизматларни ривожлантириш, шунингдек, туризм ва саноат йўналишларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашдилар.

    Учрашув якунида, ЖСТ бош директори Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлади, деб хабар беради Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates