Новосибирск губернатори Сурхондарёга келди

    Термиз халқаро аэропортида Андрей Травниковни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов кутиб олди.

    Ташриф давомида меҳмонлар Марказий Осиё ва Афғонистон орасида ягона товар айирбошлаш маркази бўлган “Термиз халқаро савдо маркази”, “Айритом free zone”га ташриф буюриб у ерда яратилган шароитлар билан танишди.

    Марказий Осиёдаги биринчи эркин савдо зонаси Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида, Термиз тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, қиймати 70 млн АҚШ долларни, умумий майдони 36 гектарни ташкил этади. Ҳудудда меҳмонхона, тиббиёт клиникаси, бизнес мактаби, йирик савдо ва хизмат кўрсатиш маркази, ресторанлар, хостел ҳамда йилига 900 минг тонна юк айланмаси қувватига эга логистика маркази ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган.

    Ташриф давомида меҳмонлар марказда Бизнес мактаби, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электротехника ва заргарлик маҳсулотлари шоурумлари ҳамда логистика маркази ва бошқа бир қатор объектлар, шунингдек, зонада яратилган шароитлари, имконият ва имтиёзлар билан танишишди.

    Марказ ҳудудида барча давлат фуқароларининг 15 кун давомида виза расмийлаштирмасдан кириш ва чиқиш ҳамда мультивалюта билан савдо қилиш йўлга қўйилганлиги келгусида зонадаги мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон ва Россия, хусусан, Сурхондарё ва Новосибирск ўртасида товар айрбошлаш ҳажмини оширишга замин яратиши қайд этилди.

    Ушбу ташриф Сурхондарё ва Новосибирск вилоятлари ўртасида товар айрбошлаш ҳажмини оширишга замин яратиши умид қилинмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates