Тошкентда биринчи ўзбек-хорватия бизнес-форуми бўлиб ўтди

    Форум давомида эришилган келишувлар эса Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги иқтисодий муносабатларни янада чуқурлаштиришга асос бўлиб хизмат қилади.

    Жорий йилнинг 11 декабрь куни Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида тарихий аҳамиятга эга бўлган биринчи ўзбек-хорватия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

    Ушбу тадбир икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.

    Форумда делегацияларга Ўзбекистон томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, Хорватия томонидан эса Европа ишлари ва ташқи ишлар вазири Гордан Радман раҳбарлик қилди. Тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ўзбек ишбилармон доиралари ва «Apiherbal Ltd», «Legio Nordica», “Infobip”, “Podravka”, «Đuro Đaković Montaža-Izolak» каби 50 дан ортиқ таниқли хорват компаниялари иштирок этди.

    Ўз нутқида Лазиз Кудратов Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, Европа бозорларига “ GSP+” тизими орқали преференсиал кириш имкониятларидан самарали фойдаланиш зарурлигини қайд этди. Шунингдек, глобал рақамли трансформация даврида мавжуд ресурслар ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш муҳим эканлигини таъкидлади.

    Форум доирасида хорижий меҳмонларга Ўзбекистонда тадбиркорлик учун яратилган қулай шароитлар, инвестициявий салоҳият, шунингдек, рақамли технологиялар, таълим, фармацевтика маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳаларидаги кенг имкониятлар тақдим этилди.

    Тадбир дастурига мувофиқ, B2B ва B2G форматдаги учрашувлар бўлиб, улар орқали иштирокчилар янги алоқалар ўрнатиш, истиқболли қўшма лойиҳалар ва савдо келишувларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.

    Экспертлар фикрига кўра, ушбу бизнес-форум ғоялар ва ташаббуслар алмашиш, шунингдек, ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш учун муҳим платформага айланди. Форум давомида эришилган келишувлар эса Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги иқтисодий муносабатларни янада чуқурлаштиришга асос бўлиб хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates