баннер
26 апр 2025
01:48

    Янги объектлар фойдаланишга топширилди

    Рамазон ҳайити арафасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида янги қуриб битказилган талабалар турар жойи, спорт мажмуаси ва катта спорт майдонлари фойдаланишга топширилиб, рамзий ленталари кесилди.

    Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар янги объектларнинг Наврўз умумхалқ байрами ва Рамазон ҳайити арафасида фойдаланишга топширилиши институт жамоаси учун байрам совғаси бўлганлигини алоҳида таъкидлади.

    Айни пайтда институтда 16 мингга яқин талаба таҳсил олаётган бўлиб, улардан 1700 га яқин ёшлар талабалар турар жойларига қамраб олинган. Институтнинг янги қуриб битказилган ушбу 3-сонли талабалар турар жойи 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, ёшларнинг талабалар турар жойига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

    Талабалар турар жойи қурилиши учун институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 23 миллиард 704 миллион сўм маблағ ажратилди ва қурилиш ишлари сифатли равишда юқори даражада олиб борилди. Бу ерда талабаларнинг ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар мавжуд. Хусусан, ахборот-ресурс ва IТ марказлари, хорижий тилларни ўрганиш ва тикувчилик тўгараклари, шахмат клуби, маънавият хоналари ёшларнинг билим ва қобилиятларини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган талабалар учун ҳам махсус хоналар ажратилиб, зарур қулайликлар яратилган.

    Фойдаланишга топширилган спорт мажмуасининг қурилиш-реконструкция ишлари учун институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 4 миллиард 438 миллион сўм ажратилган.

    Умумий 300 томошабинга мўлжалланган спорт майдони институтнинг янги ўқув биноси ортидаги бўш турган ер майдонида барпо этилган бўлиб, бу ерда 6 миллиард 199 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари моҳир қурувчилар томонидан олиб борилди. Ушбу спорт иншоотлари институтда спорт билан мунтазам шуғулланадиган талаба-ёшлар сонини янада оширишга хизмат қилади.

    Тадбир иштирокчилари фойдаланишга топширилган янги объектларда яратилган шароит ва имкониятлар билан танишди.

    Минажатдин Қутлымуратов,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири.


    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech