Фарғона давлат университети - Times Higher Education (the) рейтингининг 14 та йўналишида эътироф этилди

    Таълим 1 июн 2023 2563

    Фарғона давлат университети учун бугунги кун санаси тарихий ғалаба сифатида сақланиб қолиши аниқ.

    Чунки бутун дунёга ўз нуфузи ва шаффофлиги билан танилган Буюк Британиянинг Times Higher Education — “THE” рейтингида ФарДУ натижалари эътироф этилди.

    Унга кўра, Times Higher Education (Impact Rankings) – дунё университетларининг БМТ – “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га (SDGs) мувофиқлигини баҳоловчи глобал рейтингда 14 та йўналиш бўйича Фарғона давлат университети юқори кўрсаткичлар билан 1000+ натижани қайд этди.

    Энг қувонарлиси, олийгоҳ сифатли таълим бўйича 43,8 балл билан 601-800 ўринда эътироф этилгани — Фарғона давлат университети жамоаси томонидан ёшларни илму маърифатли қилиш, Янги Ўзбекистонга муносиб етук кадрларни тайёрлашда олиб борилаётган фидокорона меҳнат самарасини кўрсатиб берди.

    Шунингдек, University Impact Ranking-2023» натижаларида университет очликка барҳам бериш бўйича 41,8 балл билан 301-400 ўринда, тенгсизликни камайтириш бўйича 601-800, қуруқликдаги экотизимларини асрашда 401+, гендер тенглиги, муносиб иш ўринлари ва иқтисодий ўсиш ҳамда тинчлик, адолат, самарали бошқарув йўналишида 801+ ўринни эгаллаб тургани таҳсинга лойиқдир.

    THE” рейтингининг бу каби йўналишларидан 14 тасида юқори натижага эришган университет жамоаси янада янги марраларни кўзламоқда ва юқори поғоналар сари олға интилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates