Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти янги бинода фаолият бошлади

    Энди институт 3 та ўқув биноси, симуляция маркази, виварий, илмий лаборатория, 500 ўринли анжуманлар зали, 200 ўринли ошхона ва стадионни ўз ичига олган замонавий бинода ўз фаолиятини давом эттиради.

    Президентимизнинг 2020 йил 3 декабрдаги тегишли қарори асосида ташкил этилган мазкур муассаса 30 дан зиёд хорижий ва маҳаллий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

    Институт биносининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар янги иншоот меъморчиликнинг илғор ечимлари асосида бунёд этилганини таъкидлаб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар тиббий таълим сифатини ошишига хизмат қилишини қайд этди.

    Энди институт 3 та ўқув биноси, симуляция маркази, виварий, илмий лаборатория, 500 ўринли анжуманлар зали, 200 ўринли ошхона ва стадионни ўз ичига олган замонавий бинода ўз фаолиятини давом эттиради.

    Тадбир доирасида муассасанинг бир гуруҳ фидойи устозлари “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates