Фарғона каналига зарарли сув оқизилгани маълум бўлди

    Ижтимоий тармоқларда Фарғона канали сувининг таркиби ўзгариб, кўпиклашиб қолгани аск этган видеолар тарқади.

    Гидрометеорология агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, каналга ишлаб чиқариш корхонаси томонидан матолар учун ишлатилган сув оқизилгани аниқланган.

    Қайд этилишича, Ширмонбулоқ ҳудудидан ўтган Фарғона канали ёнида трикотаж-тикув фабрикаси жойлашган. Ушбу ишлаб чиқариш корхонаси томонидан қайта ишланган матолар учун ишлатилган сув каналга ташланган. Сув таркибида нитрит ва нитрат тузлари, ишқор ва ранглар аниқланган.

    "Ушбу ҳолат бўйича экология масъул ходимлари томонидан муаммо бартараф этилди", — дейилади хабарда.

    Бу ҳолат нафақат атроф-муҳитга, балки одамлар саломатлигига ҳам хавф туғдиради. Чунки ушбу сувдан аҳоли истеъмол қилади, экинлар суғоради. Ифлосланган сув орқали ер ости сувлари заҳарланиши, экинлар орқали зарарли моддалар инсон танасига ўтиши мумкин. Канал сувидан фойдаланадиган аҳоли эса оқибатда заҳарланиши мумкин эди. Энг ачинарлиси – бундай қонунбузарликларга жиддий чора кўрилмаётгани, корхоналар эса жавобгарликка тортилмай қутилиб қолаётганидир. Ёки улар юқоридаги истеъмолдан бехабармиди?

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates