Бу бўйича Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 11.08.2024 йил куни Фарғона шаҳар Саноат кўчасида икки нафар ҳайдовчи Б.О. ҳамда М.У. ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан.
Жанжал шу ерда хизмат олиб бораётган ИИО ходимлари томонидан бартараф қилинган.
Шунингдек, юқоридаги шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.
Суд уларнинг ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.