Фарғона шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож нуроний онахонлар ҳолидан хабар олинди

    Кўклам келиши билан маҳаллалар, аҳоли таморқасию, дала-даштда меҳнат завқи  бошланиб кетди.

    «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлими бошқаруви саъй-ҳаракати билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Фарғона шаҳридаги «Фарғона» ва «Ёшлар» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 100 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди, ариқ ва сув йўллари тартибга келтирилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож нуронийлар хабар олинди.

    «Ёшлар» маҳалла фуқаролар йиғини, Турон кўчаси, 51-уйда истиқомат қилаётган Валя Едиханова қирқ йилдан ортиқ ёшларга сабоқ берган устоз муаллим бу йил 94 ёшни қарши олди. Якка ёлғиз, кўзи ногирон. Маҳалла фаоллари устоз хонадонида «ҳашар» ташкиллаб, уй-жой, ҳовли сатҳида таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини амалга оширди, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлади.

    «Фарғона» маҳалла фуқаролар йиғини, Оқ сув кўчасида истиқомат қилувчи Лолахон Абдураҳмонова 82 баҳорни кўрди, биринчи гуруҳ ногирон, ўзи мустақил ҳаракатлана олмайди, ўзгалар парваришига муҳтож. Онахон хонадонига кўнгил сўраб келган «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими вакиллари Халқаро хотин-қизлар байрами билан қутлаб, 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берди.

    – Меҳр-саховат кўрсатиб, йўқлаб келувчилар кўп, – дейди шу маҳалладаги Шукрона кўчасида истиқомат қилаётган Ҳалимахон Исмоилова. – Якка-ёлғиз бўлсамда, яхшилар меҳрини ҳис қилиб яшаяпман. Байрам арафасида маҳалла фаоллари келиб, имкон қадар ёрдам беришганидан жуда хурсанд бўлдим. Барака топишсин.

    Бунёдкорлик, ободончилик, меҳр-мурувват тадбирлари ҳар бир маҳалла, меҳнат жамоаларида қулоч ёймоқда.

    Расулжон Камолов,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates