Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида ёнғин содир бўлди

    Ёнғинда XIX асрга оид масжид эшиги ҳамда қадимий милтиқнинг қўндоғи ёниб зарар кўрган.

    Прокуратура органлари томонидан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида содир бўлган ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

    Дастлабки текширувда 2024 йил 11 апрель куни мазкур музейнинг иккинчи қаватида ёнғин келиб чиқиши оқибатида музей экспозициясида намойишга қўйилган XIX асрга оид масжид эшиги ҳамда қадимий милтиқнинг қўндоғи ёниб зарарлангани аниқланган.

    Ҳозирда мутахассислар иштирокида текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, натижаси юзасидан қонуний қарор қабул қилиниб, қўшимча равишда маълумот берилади.

    Текширув ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates