Фарғона вилояти ва Свердловск области ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик келишуви имзоланди

    Бизнес 25 апрел 2023 1237

    Фарғона вилояти ва Свердловск области ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳаларни қамраб олувчи ҳамкорлик келишуви имзоланди.

    Россия Федерацияси Свердловск области губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги делегациянинг Фарғона вилоятига ташрифи доирасидаги асосий расмий тадбирлар икки вилоят раҳбарлар ва расмийларининг кенгайтирилган учрашуви билан бошланди.

    Фарғона вилояти ва Свердловск области ўртасида ҳудудлараро амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган учрашув давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий, маданий, туризм ва кўплаб соҳаларда кенг кўламли алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Екатеринбургда вилоятимиз ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини тарғиб қилувчи «Фарғона Савдо уйи»ни очиш, вилоятимиз саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Свердловск вилоятига экспорти ҳажмини ошириш, Фарғона ва Екатеринбург шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, технологик йўналишларда мутахассислар тайёрлашда икки вилоят олий таълим муассасалари ўртасида қўшма дастурлар ташкил этиш, маданият ва туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро спорт мусобақаларини ўтказиш, шунингдек, икки вилоятда бўлиб ўтадиган саноат, туризм ва бошқа кўргазмаларда тадбиркор ва ишбилармонларнинг ўзаро иштирокини таъминлаш каби мавзулар кун тартибидан ўрин олди.

    Ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Фарғона ва Екатеринбург ўртасида биродарлашган шаҳарлар келишувини имзолаш борасида иш ташкил этишга ҳам келишилди.

    Учрашув якунида Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Свердловск области ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳаларни қамраб олувчи Ҳамкорлик Келишуви имзоланди.

    Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Свердловск области губернатори Евгений Куйвашев томонидан имзоланган келишувга асосан икки вилоят ўртасида саноат, савдо, қишлоқ хўжалиги, фан ва технология, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, туризм, спорт, инвестицион ва инновацион фаолият соҳаларида кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйилади, деб хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates