Фарғона вилоятида «Менинг Фарғонам» интерактив портали жорий этилди

    Рақамлаштириш 24 март 2023 10017

    Бу орқали фуқаролар муаммони 2-3 амал билан давлат ташкилотларига етказиб бериш имкониятига эга бўлади.

    Фарғона вилояти ҳокимлиги аҳоли манфаатлари учун мўлжалланган «Менинг Фарғонам» интерактив порталини жорий этди.

    Таъкидланишича, ушбу портал ўзида ижтимоий муаммоларга тезкор ечим топиш, фуқаролар томонидан долзарб бўлган масалалар юзасидан таклифларни қабул қилиш, сўровномалар, интерактив мурожаатлар юбориш, сектор раҳбарлари фаолияти билан аҳоли қатламини таништириб бориш, аҳоли саломатлигини ўрганиш, бошқарув сервис компаниялари фаолияти ва виртуал туризм дастурларини ўз ичига олади.

    Порталнинг дастлабки «Онлайн назорат» тизими фойдаланишга топширилди. Вилоят аҳолиси ҳамда меҳмонларига фаол фуқаро сифатида маиший муаммоларини давлат ташкилотларига тўғридан тўғри етказиб бериш ва иш жараёнини кузатиб бориш имконияти яратилди.

    Тизимдан исталган платформалар ёрдамида қулай фойдаланишлари мумкин! Энди фуқаролар муаммони 2-3 амал билан давлат ташкилотларига етказиб бериш имкониятига эга.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates