Янги ҳисоботда Фарғона вилояти бюджетининг юқори ўсиш кўрсаткичлари ҳамда тижорий қарздорликнинг мавжуд эмаслиги ва қарздорлик даражаси нолга тенг экани натижасида вилоятнинг ликвидлик кўрсаткичлари юқори барқарорликни сақлаб қолиши алоҳида эътироф этилди.
Ижобий халқаро рейтинг кўрсаткичига эришишда вилоятда фаол ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажми ва жадал ташқи савдо динамикаси ижобий таъсир кўрсатди. Шу ўринда таъкидлаш керак, Фарғона вилоятига жалб этилган тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳажми йилдан йилга ошиб бормоқда.
Ишонч билан айтиш мумкинки, S&P Global Rating халқаро рейтинг агентлиги томонидан Фарғона вилоятига берилган B+, яъни “барқарор” кредит рейтинги даражаси вилоятга инвесторлар ва бошқа молия ташкилотларини жалб қилиб, кириб келаётган инвестициялар оқимини жадаллаштиради.
Агентликнинг рейтинг ва индекслари орқали вилоятнинг макроиқтисодий сиёсати ва кўрсаткичлари ҳақида очиқ маълумотлар тақдим этилганлиги инвесторлар учун вилоятга инвестиция киритиш бўйича қарор қабул қилиш жараёнини осонлаштиради ва йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар эшигини очади.

Япония телеканали Ўзбекистон ҳақида туркум кўрсатувлар намойиш этди
Япониянинг МБС (Маиничи Броадcастинг Сйстем, Инc.) телеканалида машҳур «Ён-Чан ТВ» дастури доирасида Ўзбекистонга бағишланган туркум кўрсатувлар бошланди.