«Ўзбекистонда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш жадал суръатларда давом этяпти. Бу ерда махсус ахборот-таҳлил маркази бор. Мазкур марказ мутахассислари бугун бизга ҳисобот берди. Биз икки томонлама келишувга эришдик. Ходимларимиз март ойида Ўзбекистонга бориб, уларнинг олиб бораётган ишлари билан яқинроқ танишади», – деб ёзган «Казинформ» халқаро ахборот агентлиги Қозоғистон сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов фикрларидан иқтибос келтириб.
Агентлик маълумотига кўра, Ўзбекистон, шунингдек, каналларни бетонлаш орқали сув сарфини 15 фоизгача камайтирган.
«Қозоғистонда ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилган. Шу билан бирга, томонлар жорий йилда Сирдарё бўйлаб автоматлаштирилган сув ҳисоблагичларини ўрнатиш ишларини якунлашни режалаштиряпти», – деб якун топган «Казинформ» хабари.